Бироқ ҳамма мусулмонлар бу ҳуқуқни ўз ҳақлари бўлгани учун бевосита амалга оширишлари шарт эмас. Зеро у гарчи уларга фарз бўлса ҳам – чунки байъат фарздир – лекин у фарзи айн эмас, фарзи кифоядир. Шунинг учун уни айримлар адо қилса қолганлардан соқит бўлади. Лекин шундай бўлса-да ҳамма мусулмонларга халифани тиклашдаги ўз ҳақ-ҳуқуқларидан бевосита фойдаланиш имконини бериш лозим. Улар бу ҳуқуқдан фойдаланадиларми ёки йўқми, бундан қатъий назар, уларга шундай имконият берилиши вожиб. Яъни ҳар бир мусулмон халифани тиклаш имкониятига эга бўлиши лозим. Уларга тўла имконият берилиши керак. Демак масала ҳамма мусулмонларнинг бу фарзни амалда бажариши эмас, балки мусулмонларга Аллоҳ зиммаларига юклаган халифани тиклаш фарзини тўла адо этиш имконини беришдир. Бу фарзни зиммаларидан соқит қиладиган даражада адо этиш имконини беришдир. Чунки Аллоҳ юклаган фарз барча мусулмонлар халифани тиклаши эмас, балки мусулмонлар розилиги билан халифанинг тикланишидир. Бундан икки иш келиб чиқади. Биринчиси: ҳамма мусулмонларнинг халифа тикланишига рози бўлиши. Иккинчиси: Мусулмонларга имконият берилса-да, ҳамма мусулмонларнинг бу тиклашга рози бўлмасликлари.
Биринчи ишга тўхталадиган бўлсак, халифани тиклайдиган кишиларнинг муайян сонда бўлиши шарт эмас, балки ҳар қандай сондаги кишилар халифага байъат берса ва бу байъатда мусулмонларнинг сукут қилишлари ёки халифага унга берилган байъат асосида итоат қилишга киришишлари билан уларнинг розилиги олинса ёки уларнинг розилигига далолат қиладиган ҳар қандай нарса билан уларнинг розилиги билинса, тикланган халифа ҳамма мусулмонларнинг халифаси бўлиб қолади. Гарчи уни бешта шахс тиклаган бўлса ҳам у шаръан халифа бўлади. Чунки шу беш шахс билан халифани тиклашни ижро қилишдаги кўпчилик ҳосил бўлади ва мусулмонларнинг сукут қилишлари, итоатга шошилишлари ёки шунга ўхшаган нарсалар билан уларнинг розиликлари олинган бўлади. Фақат бу тўла ихтиёр ва ўз раъйини билдиришга тўла имкон бериш билан амалга ошиши шарт. Аммо агар ҳамма мусулмонларнинг розилигини олишга эришилмаса у ҳолда халифа тикланмайди. Фақат агар бир жамоат халифани тиклаб бунда мусулмонлар оммасининг, яъни улардан кўпчилигининг розилигини олишга эришсаларгина халифа тикланади. Бу жамоатдаги
52-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|